Кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) ҳукмни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш ҳақида;
3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;
4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш ҳақида;
5) ҳукмни бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида;
6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш ҳақида;
7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида;
8) шикоят (протест) қайтариб олинган ҳолларда, кассация тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда кассация инстанцияси суди кассация ҳукмини чиқаради.
(509⁹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)