Тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Бош прокурорининг ушбу Кодекснинг 485-моддасида назарда тутилган асосларга кўра билдирилган протести (хусусий протести) бўйича тафтиш тартибида такроран кўриб чиқади.
Ишни тафтиш инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида ушбу бобда баён этилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ушбу Кодекснинг 521¹⁷-моддасида назарда тутилган ваколатларга эга бўлиб, ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра ҳукм ёки қарор чиқаради.
Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган ҳукм, қарор узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекс 485-моддасининг 6 ва 7-бандларида ҳамда 521⁷-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(56²-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)