Судья кассация шикояти (протести) билан бирга келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти суткадан кечиктирмай ажрим чиқаради, унда қуйидаги масалаларни ҳал этади:

1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;

2) суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш ҳақидаги;

3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;

4) озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши ҳақидаги.

Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида жиноят процесси иштирокчиларига суд мажлисининг жойи, санаси ва бошланиш вақти тайинланганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 503-моддаси иккинчи қисмининг талаби бажарилмаганлиги аниқланса, судья ишни кассация тартибида кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун ишни шу судга қайтаради.

(509⁵-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)