Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, —

икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

в) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

г) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

д) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 121 ва (ёки) 128-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

е) яқин қариндошига ёки бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан;

ж) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш муассасасининг ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан;

з) телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —

(129-модда иккинчи қисми диспозициясининг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1130-сонли Қонунига асосан «ж» ва «з» бандлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон)

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(129-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)