Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(133¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)