Босқинчилик урушини режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек шу ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган фитнада қатнашиш —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(151-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Босқинчилик урушини бошлаш ва уни олиб бориш —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(151-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)