Тинч аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийнаш, жисмонан қириб юбориш, тинч аҳолини мажбурий ишларга ёки бошқа мақсадларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон қилиш, мулкни талон-торож қилиш, шунингдек, бундай ҳаракатларни қилишга буйруқ беришда ифодаланган уруш қонун ва удумларини бузиш —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(152-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)