Геноцид, яъни миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш —

ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(153-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)