Қўпорувчилик, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари фаолияти ёки ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигига ёки иқтисодиётига путур етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(161-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)