(271-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш —
(271-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ўша ҳаракат:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 270, 273 — 276⁸-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
(271-модда иккинчи қисми диспозициясининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб;
е) товламачилик йўли билан;
(271-модда иккинчи қисми диспозициясининг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
в) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(271-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
(272-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)