(142-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Сайлов комиссиясининг, референдум ўтказувчи комиссиянинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилиши, агар сайловга ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
(142-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
(142-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига, референдум ўтказувчи комиссияга ва аризачига топширилади.
(142-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)