Фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор бўлган, вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (бундан буён матнда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўрилади.
(178-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)