Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш суд томонидан ҳайъат таркибида кўрилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш низолашилаётган ҳужжатни қабул қилган орган вакилларининг мажбурий иштирокида кўриб чиқилади.
Суд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишни кўришда унинг тўлалигича ёки муайян қисми нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатига мувофиқлигини, шунингдек низолашилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатларини ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганлигини текширади.
(181-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)