(242-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) уни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

(242-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Алоҳида ҳолларда, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

(242-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-662-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/662/0012-сон)