Давлат болалар муассасаларининг тарбияси ва таъминотидаги болаларни фарзандликка олиш, агар уларнинг ота-онаси розилиги талаб этилмайдиган бўлса, шу муассаса жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан амалга оширилади.
(161-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)