(172-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинувчи бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчиларнинг қариндошлари) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади.

(172-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.

(172-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек болани ота-онасига бериш унинг энг устун манфаатларига зид бўлса, у васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига берилади.

(172-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)

Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинувчининг фамилияси, исми ва ота исмини сақлаш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.

Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва ота исми фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.