Фарзандликка олинганнинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, болалар масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
(170-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)