Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия, даволаш ва соғломлаштириш муассасаларидаги, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги ҳамда шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги болалар тутинган (фостер) оилага берилади.

Тутинган (фостер) оила оилага тарбияга бериш (патронат) шаклида ҳамда болаларга оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатишнинг қонунчиликда белгиланган бошқа шаклларида ташкил этилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади.

Болаларни тутинган (фостер) оилага олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Болаларни тутинган (фостер) оилага бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан тутинган (фостер) оилага бериш мумкин.

Болаларни тутинган (фостер) оилага бериш тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгиланади.

(194-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)