Вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 152-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслар мустасно.

Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тутинган ота-она бўлиш истагини билдирган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда махсус ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши керак.

Тутинган ота-оналарни танлаш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Тутинган ота-она тарбияга олинган болага нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.

(198-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)