Солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш учун амалга оширилган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқий чиқимлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади.
Агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада (қарз олувчи ва қарз берувчи ўртасидаги шартномада) ижарага олувчининг (қарз олувчининг) харажатлари ўрнини ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаш назарда тутилган бўлмаса, ушбу модда қоидалари ижарага олувчининг (қарз олувчининг) мазкур харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади.
(309-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)