Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек суғурта ташкилотлари қонунчилик талабларига мувофиқ захира фондларини ташкил этади.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда, қуйидаги нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади:
банклар томонидан — қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;
нобанк кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари томонидан — қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда.
(315-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира фондларини ташкил этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади.