Ушбу модда мақсадларида, суднинг қарорига кўра, қарздорнинг банкрот деб топилганлиги, тугатиш, қарздор вафот этганлиги туфайли мажбуриятлар тугатилганлиги оқибатида ёки даъво муддати ўтганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган қарз умидсиз қарз деб эътироф этилади.
(313-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умидсиз қарзларни чегириб ташлашга ҳақли.
Умидсиз қарзларни чегириб ташлашга фақат қарз ҳисобдан чиқарилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилган тақдирда йўл қўйилади.