Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.
Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу мулкка эгалик қилувчи ва (ёки) ундан фойдаланувчи шахс солиқ тўловчи ҳисобланади.
Агар юридик шахс кўчмас мулкни молиявий ижарага (лизинг) олган бўлса, у ҳам солиқ тўловчи деб эътироф этилади, бундан ушбу Кодекснинг 480⁶-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(410-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)