Деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқи сақланиб қолади.
(24³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)