Ер участкасига нисбатан сервитут тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади.

Сервитут тўғрисидаги шартномада қуйидаги шартлар кўрсатилиши керак:

сервитут белгиланиши керак бўлган ер участкасининг кадастр рақами;

сервитутни белгилашнинг мақсадлари ва асослари;

шартнома тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;

сервитутнинг амал қилиш муддати;

сервитут учун белгиланган ҳақ миқдори (мавжуд бўлганда);

шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;

белгиланган сервитут муддати тугаганидан кейин ер участкасини ундан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш ҳақидаги сервитут мажбурияти.

(30¹-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)