Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар, шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органларининг тасарруфига қайтарилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидир.

(45¹-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда туман, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга олинади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериш фақат бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ҳамда захира фонди ерлари ҳисобидан амалга оширилади.

(45¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)