Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш, таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга мазкур ерларнинг тоифаси ушбу Кодекснинг 9-моддасида назарда тутилган тартибда ўзгартирилганидан кейин йўл қўйилади.

(49¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)

(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)