Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги ўлчамларда ажратилади:

1) деҳқон хўжалигини юритиш учун (бундан ушбу модданинг 1¹-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно) — 0,06 гектардан 1 гектаргача;

1¹) деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган айрим ҳудудларда — 0,06 гектардан 5 гектаргача;

(46¹-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-876-сонли Қонунига асосан 1 ва 1¹-бандлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)

2) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:

сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар;

пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 30 гектар;

ғаллачиликка, сабзавотчиликка, пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашганларга — камида 10 гектар;

(46¹-модда 2-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 июлдаги ЎРҚ-936-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон)

3) агросаноат кластерлари, шу жумладан кооперация шаклидаги кластерлар учун:

пахтачилик-тўқимачиликка ихтисослашганларга — камида 2000 гектар;

ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 1000 гектар;

сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашганларга — камида 200 гектар;

боғдорчилик, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 100 гектар;

чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар;

(46¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)

пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашганларга — камида 10 гектар.

(46¹-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 июлдаги ЎРҚ-936-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон)

(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)