Божхона назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган ҳужжат божхона декларациясидир.

Божхона декларациясида кўрсатилиши керак бўлган маълумотларнинг рўйхати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, божхона статистикасини шакллантириш ва божхона тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш мақсади учун зарур маълумотлар билангина чекланади. Божхона декларациясидан божхона органлари томонидан амалга ошириладиган валюта назорати мақсадлари учун ҳисобга олиш ҳужжати сифатида фойдаланилган тақдирда, божхона декларациясида шу мақсад учун зарур бўлган маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.

(255-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Божхона декларацияларининг шакли, уларда кўрсатиладиган маълумотларнинг рўйхати, уларни божхона органларига бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.