Божхона декларацияси божхона органига зарур ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда берилади. Божхона органи божхона декларациясида ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган ахборотни текшириш учун қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли. Мазкур ҳужжатларнинг ва қўшимча маълумотларнинг рўйхати божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
(263-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона органига халқаро ташишларда қўлланиладиган, чет тилларда тузилган ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Божхона органи етишмаётган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш муддатларини белгилайди.