Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида Ўзбекистон Республикасида банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган банкнинг кафолати қўлланилиши мумкин.

Банк кафолатида кўрсатилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасининг миқдори тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва фоизларнинг суммасидан кам бўлмаслиги керак.

Тўловчи томонидан банк кафолати билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчиликка мувофиқ сўзсиз тартибда кафолат берган банкдан божхона органи томонидан ундириб олинади.

(344-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)