Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ушбу Кодекснинг 72, 87, 93, 95, 222, 223, 235, 272, 321 ва 329-моддаларида белгиланган ҳолларда қўлланилади.

(336-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш божхона органларига товарлар чиқариб юборилгунига қадар ёхуд шундай таъминлашни назарда тутувчи ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар тақдим этилиши керак.