Товарларни гаровга қўйиш божхона органи ва кафолат шартномаси бўйича тўловчи ёки бошқа шахс бўлиши мумкин бўлган гаровга қўювчи ўртасидаги гаров тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.
Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Гаровга қўювчи гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ гаров нарсасини тасарруф этишга ҳақли.
Гаров тўғрисидаги шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади.
(343-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)