Назорат қилиниши божхона органларига юклатилган фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

(338-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)

агар божхона омбори ёки эркин омбор сифатида очиқ майдонча маълум қилинаётган бўлса, бир квадрат метр майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида ёки агар божхона омбори ёхуд эркин омбор сифатида бино маълум қилинаётган бўлса, бинонинг бир куб метр ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан кам бўлмаган суммаси миқдорида — божхона омбори ёки эркин омбор эгалари учун;

(338-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг баравари миқдорида — бож олинмайдиган савдо дўконларининг эгалари учун;

(338-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг баравари миқдорида — божхона ташувчиси учун.

(338-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)