Навбатдаги йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳамда келгуси икки йилга бюджет мўлжаллари ўрта муддатли давр учун ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилади.

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бюджет сўровини тузиш тартибини юборишни;

бюджет сўровларини ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларини тайёрлаш ва тақдим этишни;

бюджет сўровларини кўриб чиқиш ва жамлашни;

бюджетномани ишлаб чиқишни назарда тутади.

(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)