Келгуси йил учун янгиланган Фискал стратегия:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 июнига қадар киритилади;

(90¹-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 15 июнига қадар муҳокама қилинади ва тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига маълумот учун киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

(90¹-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)