Давлат бюджети лойиҳасини тузиш учун масъул органлар қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

(84-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бюджетлар лойиҳаларини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан сўралган ахборот ва маълумотларни тақдим этишга тааллуқли қисми бўйича.

(84-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тузиш учун масъул органлардир.