Бюджет сўровларини кўриб чиқиш:

туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан;

(91-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;

(91-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларининг объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;

(91-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

(91-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича бюджет сўровларини кўриб чиқади.

(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)