Интизомий қисмга жўнатиш — муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисини суд томонидан белгиланган муддат мобайнида ички тартиби анча қаттиқ бўлган махсус ҳарбий қисмга жойлаштириш орқали, муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этишдир.

(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)

Интизомий қисмга жўнатиш жазоси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда уч ойдан бир йилгача муддатга қўлланилади. Суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин.