Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:
а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;
б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;
в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди.
Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олади.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)