Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва йиллар билан ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш, ҳисоблаш, қўшиш вақтида уларнинг муддатлари суткалар билан ҳисобланиши мумкин.

(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)

Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар билан ҳисобланади.

(63-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)