Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекс 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув объектларидан ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекциянинг бўлим бошлиқлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг бўлим бошлиқлари ҳақлидир.
(245¹¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 июлдаги ЎРҚ-936-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон)