Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ушбу Кодекс 99-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари ва бош режа амалга оширилишининг давлат архитектура назорати бўлинмаси бошлиғи ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборади.

(268²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1050-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 27 июнь)