Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органларига ушбу Кодекснинг 47², 48, 51¹-моддаларида, 99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида, 198⁸, 215⁹-моддаларида, 241⁵-моддасида (лицензия беришда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ижтимоий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳақлидир.
(245¹²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)