Давлат солиқ органларига ушбу Кодекс 159¹, 168-моддаларида, 174-моддасининг учинчи қисмида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 215³-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Давлат солиқ органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари давлат солиқ органлари номидан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.

(264-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)