Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи:

(287-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

1) ушбу Кодекснинг 47⁴, 47⁵, 51², 51⁸, 51⁹, 54, 56-моддаларида, 56¹-моддасида (жамоат транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60¹, 61-моддаларида, 61¹-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 70¹, 72, 79, 88, 90, 90¹, 91, 91¹, 91², 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116¹, 116², 116³, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 123, 125, 125¹, 126, 127, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135¹, 136, 137, 138, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154-моддасида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176³-моддасида, 176⁴-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 184², 184³, 184⁴, 185, 185¹, 185², 185³,186, 187, 188, 188³, 188⁴,189, 189¹, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 202¹, 203, 204, 205, 209, 209¹, 210-моддаларида, 210¹-моддасининг биринчи қисмида, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 225¹, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;

(287-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)

2) ушбу Кодекснинг 184², 184³, 196¹, 196², 224-моддаларида, 224¹-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 224²-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 227²¹-моддаси биринчи қисмида, 227²³-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан;

(287-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)

3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида, 210¹-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг катта мансабдор шахси томонидан;

(287-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)

4) Қуролли Кучлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 125¹, 126, 127, 128, 128¹, 128², 128³, 128⁴, 128⁵, 128⁶, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135¹, 136, 137, 138 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;

(287-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)

5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-моддасининг биринчи қисмида, 70¹, 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90¹, 91, 91¹, 92, 93, 94, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор шахслари томонидан;

(287-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)

(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан 287-модданинг 5¹-банди чиқарилиш санаси 2026 йил 28 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)

6) ушбу Кодекснинг 90¹, 184², 184³, 185¹, 189, 189¹, 198, 227, 227¹— 227²⁷-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — божхона органлари ходимлари томонидан;

(287-модда 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)

7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ҳарбий патруль томонидан;

8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 165¹-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176³-моддасида, 176⁴-моддасининг иккинчи қисмида, 186¹, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;

(287-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)

9) ушбу Кодекснинг 54, 61, 63, 72, 79, 88, 90, 90¹, 91, 91¹, 91², 184², 184³, 185, 185¹, 185², 185³,186, 187, 188, 188³, 189, 189¹, 191, 192, 194¹, 195¹, 198-моддаларида, 210¹-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари томонидан.

(287-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 июлдаги ЎРҚ-854-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон — 2023 йил 13 октябрдан кучга киради)