Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг қарори устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят бериш ушбу Кодекснинг XXIV¹ бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

(314-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)