Маъмурий иш мазкур органга (мансабдор шахсга) тааллуқли бўлмаган (судловига тегишли бўлмаган) ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари ушбу Кодекснинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда юборилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга (мансабдор шахсга) қайтарилади.
(303¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)