Апелляция шикоятига қуйидагилар илова қилинади:

1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

(206-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)

2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3) апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, вакилнинг уни имзолашга доир ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

Апелляция протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протестнинг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Аризани (шикоятни) қайтариш ёки аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза (шикоят) ва уни судга бериш чоғида унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.