Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш масаласи шикоят (протест) иш билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
(207-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)